Ўзбекистондаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади.
Экология вазирлиги пойтахт ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқиндихоналарга 25 та камера ўрнатди. Яна 200 таси ўрнатилмоқда, кейин эса улар бутун мамлакатни қамраб олади (жами 1000 га яқин камералар бўлади). Вазирлик маиший ва қурилиш чиқиндиларини ноқонуний ташлаганлик учун жарималарни эслатди.
Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг